Макгрегор UFC 200 турнирида иштирок этишини тасдиқлади

Спорт 25 Апрель 2016 762

Аралаш қоидалар бўйича ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Конор Макгрегор бироз олдинроқ ўз профессионал фаолиятини якунлаган бўлишига қарамасдан UFC 200 турнирида иштирок этиши ҳақида маълум қилди.

«Мамнуният билан шуни маълум қиламанки, мен UFC 200га қайтаман! Бунинг учун Дане Уайт (UFC президенти - таҳририят) ва Лоренцо Фертиттега миннадорчилик билдириш керак. Улар мухлислар учун шуни таъминлашди. Ҳурмат билан», — дея ёзган у ўз твиттерида.

Бундан олдинроқ, Макгрегор Нэйт Диас билан жангга катта кампания ўтказа олмагани ва шу туфайли керакли машғулотлар ўтказишининг иложи бўлмагани ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 5 март куни ўтказилган жангда Диас жаҳон чемпиони МакГрегорни муддатидан аввал мағлуб этганди. Лекин ўша жанг чемпионлик камари учун кечмаганди. Агар реванш жанги тасдиқланса, бу жанг 9 июль куни UFC 200 кечаси доирасида бўлиб ўтади.

Невада штати атлетик комиссияси маълумотига кўра, биринчи жанг трансляциялари, ҳомийлик тўловлари ва бонусларидан Макгрегор 1 млн доллар олган. У шу спорт тури тарихидаги энг катта маош олган спортчига айланган. Бундан олдинги энг яхши кўрсаткич, бразилиялик Андрес Силвага тегишли бўлган, у 2015 йилда Ник Диас билан жанги учун 800 минг доллар олганди.

Ирландиялик спортчи шу вақтгача 19 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. 30 ёшли Диаснинг ҳисобида эса 19 ғалаба ва 10 мағлубият бор.

Кўпроқ янгиликлар