«Матч. Наш футбол» телеканали мухбири Вячеслав Абдусаломов Россия премьер-лигаси 25-тур доирасидаги «Анжи» — «Кубань» (1:0) учрашувдан кейин «Кубань» бош мураббийи Сергей Ташуев билан уюштирган флэш-интервьюси пайтида қўпол хатога йўл қўйди.

Маълумот учун, учрашувда махачқалъаликлар томонидан томонидан киритилган ягона гол пенальтидан урилган бўлиб, рақиб посбони Александр Беленов қўполлик ишлатганидан кейин 11 метрлик жарима тўпи белгиланган ва Беленов қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

Флеш-интервью мобайнида «Наш футбол» журналисти бир қатор саволлар билан бирга Ташуевдан Беленовни нега алмаштиргани, балки у майдонда қолганда пенальтини қайтариши мумкинлиги ҳақида сўраган. Аммо «Кубань» бош мураббийи журналист хатосини оддий қабул қилди ва унга дарвозабон майдондан четлатилганини эслатиб ўтди.