NASA мутахассислари, «Кеплер» орбитал телескопининг ишини қайта тиклашга муваффақ бўлди. Апрель ойи бошларида телескоп фаолиятида нуқсонлар кузатилган эди, деб аниқлик киритилади космик агентлик сайтида.

Дастур раҳбари Чарльз Собекнинг сўзларига кўра, «Кеплер» яна ишлаяпти, у қуёш тизими ташқарисида экзосайёраларни қидириш ишларини давом эттирмоқда».

Айни вақтда, NASA экспертлари, телескопни ишдан чиқишига нима сабаб бўлганини аниқлашмоқда.

Бундан аввал, халқаро астрофизиклар гуруҳи экзосайёраларни қидириш бўйича яхшиланган усулни ишлаб чиқишган эди. У, кузатишлар аниқлигини ошириш ва ҳисоблаш чоғида хатога йўл қўйиш эҳтимолини камайтиради.