АҚШ президенти Барак Обама маҳаллий ҳарбийларнинг ИШИД террорчиларига қарши курашига ёрдам беришлари учун 250 нафар америкалик ҳарбийни Сурияга юборади. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Барак Обама ўзининг бу қарорини Ганноверда ўтадиган Европа мамлакатлари раҳбарлари учрашувида билдириб ўтиши керак.

АҚШ президенти Барак Обама Сурияда учиш-қўниш зоналарини яратиш ва ҳарбийлар сонини кўпайтиришга ҳеч қандай амалий имконият кўрмаётганини билдириб ўтган эди.