Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган лицензион мусобақада ўзбекистонлик спортчи-қизлар жамоавий баҳсларда ҳам XXXI ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Бадиий гимнастика бўйича жамоавий баҳсларда қатнашган Самира Амирова, Валерия Давидова, Луиза Ғаниева, Зарина Қурбонова ва Марта Растобуровадан иборат Ўзбекистон жамоаси ҳам Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.