Украина президенти Пётр Порошенко Игорь Воронченкони Украина ҳарбий-денгиз кучларининг янги қўмондони этиб тайинлади, деб хабар бермоқда "112 Украина" телеканали.

"Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби, мудофаа вазири ва Украина қуролли кучлари бош штаби бошлиғи билан маслаҳатлашганимдан кейин, мен сизнинг номзодингизни маъқуллашга қарор қилдим. Биз сизга ўзингизнинг энг яхши сифатларингизни кўрсатишингиз учун бироз вақт берамиз", деб айтди Порошенко.

Аввалроқ Порошенко Украина ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Сергей Гайдукни ўз лавозимидан бўшатганди. Порошенконинг таъкидлашича, бунга Гайдукнинг хизматини бажаришда камчиликларга йўл қўйгани ва обрўси пастлиги сабаб бўлган.