«ПСЖ», «Манчестер Сити» ва «Реал» «МЮ» сотиб олмоқчи бўлаётган футболчи учун курашга қўшилди

Спорт 25 Апрель 2016 574

Португалиянинг «Бенфика» клуби яримҳимоячиси Ренату Саншешга Европа трансфер бозорида қизиқиш катта бўлиб турибди.

The Sunday Times нашри берган хабарга кўра, «Манчестер Юнайтед»дан кейин 18 ёшли португалиялик футболчига Франциянинг «ПСЖ», Англиянинг «Манчестер Сити» ва Испаниянинг «Реал» клуби қизиқиш билдирмоқда.

«МЮ» Саншеш учун 35 миллион фунт (45 миллион евро) беришга тайёрлигини билдирган, бироқ лиссабонликлар унинг учун 47 миллион фунт (60 миллион евро) талаб қилганди.

Кейинроқ «Бенфика» футболчининг нархини тушириб, 39 миллион фунт (50 миллион евро) ва қўшимча бонуслар эвазига сотишга розилик берганди.

Музокаралар тўхтаб қолгач, «ПСЖ», «Манчестер Сити» ва «Реал» жамоалари ҳам ушбу футболчи учун курашга қўшилди. Саншеш мамлакат чемпионатининг 22 учрашувида 2 гол урган ва 1 голли узатма амалга оширган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар