Қирғизистон жанубида тоғ кўчкилари оқибатида ўнлаб хонадонлар хавф остида қолди

Жаҳон 25 Апрель 2016 434

Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти Сузоқ туманида 1,2 миллион куб метр ҳажмли тоғ кўчкиси емирилиб тушди. Бу ҳақда республика ФВВ хабар берди.

“Кўчки оқибатида Алмалуу-Булак қишлоғидаги бир неча хўжалик қурилишлари вайрон бўлган, ҳалок бўлган ва жабр кўрганлар йўқ”, - дейилади хабарда.

Лой-тошли улкан массалар ҳаракатланишда давом этмоқда ва Алмулуу тоғ дарёси ўзанини бутунлай тўсиб қўйиш хавфини туғдирмоқда.

“Бундай ҳолатда73 та хонадон сув остида қолиш эҳтимоли мавжуд. Ушбу фавқулодда вазият туфайли Қирғизистон ФВВ мониторинг ва прогноз департаменти мутахассислари “мазкур ҳудудни тадқиқ этмоқда”, дейилади хабарда.

Ҳатто экстремал ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллий аҳолига “ушбу ҳудудлардан фойдаланмаслик” ҳақида топшириқ берилди. ФВВ маълумотларига кўра, тоғ кўчкиларига бир неча кун давомида узлуксиз ёққан ёмғирлар сабаб бўлган.

Кўпроқ янгиликлар