Қўшиқчи Принснинг альбомлари савдоси ўлимидан сўнг 42 фоизга ўсди

Маданият 25 Апрель 2016 864

Америкалик қўшиқчи Принс ўлимидан ўтиб уч кун давомида унинг 579 минг альбоми сотилди. Бу ҳақда Nielsen Music мусиқий компания маълумотларига асосланиб USA Today хабар берди.

Ижрочи вафотидан аввал уч кунда мухлислар атиги 1,4 минг пластинка сотиб олган. Шундай қилиб, савдо 42 фоизга ортган.

Динамиканинг энг юқори кўрсаткичлари 21 апрель куни, хонанданинг ўлими маълум бўлган кун эртасига қайд этилган. Кўпчилик унинг сараланган қўшиқлари альбомини кўчириб олган. Бу борада иккинчи ўринда Purple Rain диски (1984) бўлиб, у шу номдаги фильм билан бирга тайёрланганди.

Экспертларнинг тахминига кўра, The Very Best тўплами Billboard 200 тўпламининг аввалидан жой олади.

21 апрель куни оламдан ўтган америкалик хонанда Принснинг жасади 24 апрель куни Миннесота штатида кремация қилинди. Кремация жараёни қўшиқчининг яқинлари, дўстлари ва созандаларидан иборат кичик гуруҳ иштирокида бўлиб ўтди. Қолдиқлар кўмиладиган манзил сир сақланмоқда.

2005 йилда Принснинг номи рок-н-ролл шон-шараф залига киритилганди.

Унинг энг машҳур диски Purple Rain мунтазам равишда рок-н-рол даврининг энг яхши альбомлари рўйхатларига киритилади. Хонанда «Грэмми», «Оскар», «Олтин глобус» мукофотлари совриндори ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар