Теннис бўйича Барселонадаги турнир финалида япониялик Кеи Нисикорини 6:4, 7:5 ҳисобларида мағлуб этган испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль тўққизинчи марта мазкур турнирнинг ғолибига айланди. Шу тариқа, Барселонадаги турнир Надаль тўққиз марта ютган учинчи турнир бўлди, бундан аввал у бундай натижага Монте-Карло ва "Ролан Гаррос"да эришган эди. Мана шу уч турнирда теннисчи ўзининг 69та титулидан 27тасини қўлга киритган.

Надаль - бир турнирда саккиз мартадан кўп ғалабага эришган ягона теннисчи.

Бундан ташқари, Барселонадаги турнир натижасига кўра, испаниялик теннисчи грунт кортларида олинган титуллари сони бўйича (49) Гильермо Виласга тенглашиб олди. Энди улар Очиқ даврда бу кўрсаткич бўйича биринчи ўринни бўлишиб туришибди.