Reuters: Мисрнинг туризм бўйича даромади 2016 йилда 66 фоизга тушиб кетди

Жамият 25 Апрель 2016 477

Мисрнинг туризм бўйича даромади 2016 йилнинг биринчи чорагида 500 миллион долларни ташкил этди, ўтган йили бу кўрсаткич 1,5 миллиард долларни ташкил этган. Бу эса даромадлар 66 фоизга камайганини билдиради. Бу ҳақида Reuters агентлиги туризм вазирлиги иқтисодий маслаҳатчиси Адла Рагабга асосланиб хабар берди.

Маслаҳатчининг сўзларига кўра, Мисрга шу йилнинг илк уч ойида 1,2 миллион, яъни ўтган йилга нисбатан 45 фоизга кам саёҳатчи ташриф буюрган. 2015 йилнинг илк уч ойида Мисрни 2,2 миллион киши зиёрат қилган.

Агентликнинг таъкидлашича, 2015 йилнинг октябрь ойида Синай устида ҳалокатга учраган Россия самолёти саёҳатчилар оқимининг камайишига асосий туртки бўлган. Россия ва бошқа бир қатор мамлакатлар Миср билан авиаалоқани бир неча муддатга тўхтатиб қўйган. Аммо республиканинг туризм вазири Муҳаммад Яҳё Рашиднинг айтишича, Миср 2017 йилнинг охирига келиб, EgyptAir ("Иджипт Эйр") миллий авиакомпаниясининг хориждаги фаолияти кенгайтирилиши орқали саёҳатчиларнинг сонини 12 миллионга етказишни режалаштирмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар