Грузиянинг собиқ президенти, ҳозирда Одесса вилояти губернатори ҳисобланадиган Махаил Саакашвили унинг собиқ партияси Грузиядаги парламент сайловларида ғолиб чиқишига ишонч билдирди. Шундан сўнг у мамлакатга ташриф буюриш ниятида. Бу ҳақда сиёсатчи “Рустави-2” телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Саакашвилининг сўзларига кўра, у Грузияда бирор мансабни эгаллашни кўзламаяпти ва сайлов ғолибларига ислоҳотларни давом эттиришда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Унинг фикрича, айни пайтда Грузияда асосан иккита сиёсий субъект – миллиардер Иванишвили ва унинг гуруҳи фаолият юритмоқда. Айнан улар ўртасида сиёсий кураш бўлиб ўтади.

Шу ўринда сиёсатчи Украинани бутунлай тарк этиш режаси йўқлигини билдирди.