Шереметьево аэропорти ҳудудида яшаб келган суриялик қочқинларга Россиядан бошпана берилди

Жаҳон 25 Апрель 2016 414

2015 йилнинг сентябридан буён Москвадаги Шереметьево аэропортининг транзит ҳудудида яшаб келган суриялик қочқинларга Россиядан бошпана берилди. Уларга бошпана бериш сўралган арзнома Change.org сайтига жойлаштирилган ва унга 162 253 киши овоз берган.

"Менда сизлар учун яхши янгилик бор! Ниҳоят бизга Россияда яшаш ҳуқуқи берилди. Бизнинг қўлимизда буни тасдиқлайдиган расмий ҳужжатлар мавжуд", дея мурожаат қилган оила бошлиғи.

Қайд этилишича, улар Самарадаги қариндошлариникида яшашлари мумкин бўлади.

Бундан олдинроқ, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков суриялик бу қочқинлар оиласи билан боғлиқ вазият ФМСнинг хато ҳаракати туфайли эмаслиги, улар Россия чегарасини қалбаки ҳужжатлар билан кесиб ўтишга уринганида тўхтатилганини баён қилганди.

2015 йилнинг 31 октябрида қочқинлар аэропорт ҳудудида яшаётганига 2 ойга яқин вақт бўлганида Россия Федерал миграция хизмати бу оилага бошпана беришдан бош тортди.

Қозоғистонлик аёл суриялик эри ва болалари билан Шереметьево аэропортида 1,5 ой яшади

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар