Швециялик радиоҳаваскорнинг таъкидлашича, у Халқаро коинот станцияси частотасига созлана олган. У ўзининг YouTube’даги каналида мазмуни бўйича фазогирларнинг суҳбатига ўхшаш бўлган ёзувни чоп этди.

"Фикримча, мен Швециянинг жанубий ўрмонларида Ericsson P504 қурилмасига ХКСдан сигнал қабул қилдим", деб изоҳ берди эркак.

Унинг айтишича, фазогирлардан бири интервью берган бўлиши мумкин, чунки фазогирнинг сўзлари саволларга жавобларга ўхшаб янграган.

"Бироқ қолган тизимларга етиб боришимиз мушкул. Техник жиҳатдан бора оламиз, бироқ бу узоқ вақт ҳам олади, ҳам бу йўлда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Мисол учун, радиация майдонлари ва шу ҳоказо. Ва бунда енгиб ўтиш керак бўлган кўплаб тўсиқлар, техник масалалар мавжуд... Шунинг учун бу осон йўл эмас. Унга эътиборлик, синчковлик билан тайёрланиш лозим", дейилмоқда аудиоёзувда.

Номаълум фазогир, шунингдек, ўзининг хотиралари, коинотга етмоқ учун қандай машғулот ўтказгани, коинотда одам бошидан ўтказадиган юкламалар ҳақида ҳам сўзлайди.

"Коинотда одам билан кўп нарса юз бериши мумкин. Мисол учун, вазнсизлик, ер тортиш кучининг йўқлиги организмда суюқликнинг қайта тақсимланиши ва суякларга юкламанинг тушмаслигига олиб келади. Бу туфайли организмда ўзгаришлар юз беради ва уларни компенсациялаш учун ҳар куни машқ қилиш, жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш керак бўлади", деб қўшимча қилади фазогир.