«Тахтлар ўйини» фильмининг («Игра престолов» – ёзувчи Жорж Мартиннинг «Муз ва Олов» романи асосида суратга олинган фентези жанридаги драматик сериал) Испаниянинг Пеньисколо шаҳрида тасвирга олиниши иқтисодий жиҳатдан 1 миллиард евро самара келтирган. Ба ҳақда Europa Press хабар берди.

JP Media таҳлилий компанияси сериалнинг олтинчи масумини тасвирга олиш даврида шаҳар номи ОАВда қанчалик кўп тилга олинишини таҳлил қилди.

Натижаларга кўра, мавзуга доир 5 мингта маълумот тарқалган, улардан 4411таси маҳаллий ва халқаро ОАВда маълум қилинган. Халқаро ОАВда 31 миллион евролик 4 мингта хабар келтирилган.

Сериалга оид умумий қиймати 1 миллион евро бўлган янгиликларни 2,7 триллион фойдаланувчи онлайн-нашрлар орқали ва 42 миллион ўқувчи босма нашрлар орқали ўқиган. 4 миллион телетомошабин хабарларни телевидение орқали кўрган (157 миллиард евро) ва 5 миллион радиотингловчи радио орқали фильм ҳақида тинглаган (938 миллиард евро).

«Тахтлар ўйини» сериали HBO телеканалининг энг оммабоп сериалидир. Фақат АҚШнинг ўзида унинг бешинчи мавсумини телевизор орқали 20 миллион киши томоша қилган.