Туркияга Bild нашри фотосуратчиси киритилмади

Жаҳон 25 Апрель 2016 478

Туркия ҳукумати Германиянинг Bild нашри фотосуратчисини мамлакат ҳудудига киритмади.

Нашрнинг ёзишича, келиб чиқиши грециялик бўлган Гиоргос Мутафис Истанбул аэропортига келганида паспорт назоратидан ўта олмаган. У Истанбулдан Ливияга ўтмоқчи бўлганди. Лекин у Афинага қайтишига тўғри келган.

"Паспорт назоратидагилар менинг номим қандайдир рўйхатга тиркалгани ва Туркияга кира олмаслигим ҳақида айтишди. Улар аввалига, куннинг бошида паспортимни олишди ва уни фақат кун охирида қайтаришди. Тунни терминалда ўтказишимга тўғри келди. Мен бундай рўйхатга нима учун кириб қолганимни айтишмади", деган Мутафис.

Кейинги йилларда Гиоргос Мутафис Сурия ва Ироқда бўлган, қочқинларнинг ҳаёти ҳақида бир қанча муваффақиятли репортажлар уюштирганди. У Reuters агентлиги, Time, Newsweek журналлари ҳамда Al Jazeera ва CNN телеканалларига ҳам ишлайди.

Бунда олдинроқ, 23 апрель куни0 Нидерландиядаги Metro нашрида шарҳловчи бўлиб ишлайдиган Эбру Умар Измир вилояти, Кушадаси шаҳридаги уйида ҳибсда олинганди. Бунга журналистнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга танқидий муносабати сабаб бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган.

25 апрель куни журналистнинг қўйиб юборилгани ҳақида хабар берилди.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар