UzReport TV ЕЧЛ ярим финали учрашувларини жонли эфирда намойиш этади

Спорт 25 Апрель 2016 1482

UzReport TV телеканали Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган учрашувларни тўғридан-тўғри эфирда мухлислар эътиборига ҳавола қилади.

26 апрель куни Манчестер шаҳридаги «Этиҳад Стэдиум»да «Манчестер Сити» - «Реал» тўқнашуви бўлиб ўтади.

27 апрель чоршанба куни эса Мадриддаги «Висенте Кальдерон» ўйингоҳида «Атлетико» клуби «Бавария»ни қабул қилади.

Ҳар икки учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. Ушбу ўйинларни Даврон Файзиев ва Ёқубжон Бобожонов шарҳлаб боришади.

UzReport TV телеканали 2015 йил 1 декабрдан ўз кўрсатув ва дастурларини «Ямал 401» сунъий йўлдоши орқали узатишни бошлади.

Телеканал бизнес йўналишидаги кўрсатувлар, маърифий-оммабоп дастурлар билан бир қаторда, 2015 йилдан бошлаб футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси ва Англия Премьер-лигаси учрашувларини жонли эфирда намойиш этиб келмоқда.

Телеканал сигналини қабул қилиш учун техник кўрсаткичлар:

- Сунъий йўлдош — «Ямал 401», Ku диапазонининг 90 даража шимолий нури;
- Қабул частотаси — 11,505705 ГГц;
- Символ тезлиги — SR = 2280 ksps;
- Модуляция — DVB-S QPSK 1/2;
- Қабул поляризацияси — вертикал;
- Ажрата олиш ўлчами — стандарт (720 x 576i);
- Компрессия — MPEG-4;
- Тавсия қилинган антенна диаметри — 100 сантиметрдан ортиқ.

Кўпроқ янгиликлар