Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Луи Ван Гаал жамоага етишмаётган бўғинлар борасида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен трансферлар ойнаси вақтида бир неча маротаба тезкор, яратувчанлик қобилияти юқори бўлган футболчилар керак эканини таъкидлаб келганман.

Вазият оғир, ахир мен ўз талабларимга маҳорати мос тушмайдиган футболчилар билан ишлашимга тўғри келмоқда.

Биз ҳамон 4-ўрин учун курашни давом эттирмоқдамиз. Бундан ташқари, Англия Кубоги финалига йўлланма олдик», — дея гапириб ўтган ван Гаал.