Лондонда таъмирдан чиқарилган ва бундан кейин «Вест Ҳэм» жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган Олимпия стадионидаги илк учрашув «Ювентус»га қарши кечади.

Ушбу учрашув Betway Cup тижорий турнири доирасида 7 август куни ўтказилади.

Бундан олдинроқ, «Вест Ҳэм» 60 минг томошабин сиғими учун мўлжалланган ушбу стадионни йилига 2,5 млн фунтдан тўлаш эвазига 99 йил муддатга ижарага олгани маълум қилинганди.