Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, Яқин Шарқ минтақасидаги давлатлар 2016 йилда нефть нархлари пасайиши туфайли 150 млрд доллар миқдорида маблағ йўқотиши кутилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар тарқатган.

2015 йилда Яқин Шарқдаги мамлакатларнинг нефть нархи арзонлашиши туфайли маҳсулот экспорти туфайли кўрган зарари миқдори жами 390 млрд доллар бўлганди ва бу Саудия Арабистони ҳамда Кувайт каби мамлакатлар иқтисодига сезиларли даражада таъсир кўрсатганди. ХВФ прогнозига кўра, бу йил давомида жами зарар миқдори 150 млн долларга тенг бўлади.

ХВФ тахминига кўра, бу минтақа давлатларидаги иқтисодий ўсиш секинлашиши давом этади ва ҳукуматлар харажатларни қисқартириб боради. Таҳлилчиларнинг баҳолашича, бу мамлакатлар молия соҳасидаги барқарорликка эришиши учун яна 4-5 йил талаб этилади.