Showtime телеканали “Твин Пикс” сериалининг янги мавсумида роль ижро этган актёрлар рўйхатини эълон қилди. 217 қатнашчи орасида Моника Белуччи ва Тим Рот сингари актёрлар ҳам бор, деб маълум қилмоқда Variety. Сериалнинг янги мавсуми 2017 йилда бошланади.

Сериалда, шунингдек, илк бор Наоми Уоттс, Жим Белуши, Аманда Сейфрид, Эшли Жадд, Эрни Хадсон, Эдди Веддер ва Трент Резнор сингари актёрлар роль ижро этишган.

“Твин Пикс”нинг биринчи ва иккинчи масумларида роль ижро этган Дэвид Духовни, Кайл Маклахлен, Шерил Ли, Дэвид Патрик Келли и Шерилин Феннлар ўз ижроларини давом эттиришади.

Маълумот учун: “Твин Пикс” сериали Американинг ABC каналида 1990 йилнинг апрель ойидан бошлаб бериб келинади. У 30 қисмдан иборат. 1992 йилда алоҳида фильм шаклида ҳам экранларга чиқади, аммо қаттиқ танқидга учраб, прокатларга чиқарилмайди.