А Серия, 35-тур. «Верона» «Милан»ни енгсада, «Карпи»нинг ғалабаси туфайли В Серияга шўнғиди

Спорт 26 Апрель 2016 557

25 апрель оқшомида футбол бўйича Италия А Сериясининг 35-тур учрашувлари доирасида яна 3та учрашув ўтказилди.

Шу куни турнир жадвалида охирги поғонада жойлашган «Верона» жамоасининг тақдири ҳал бўлди, жамоа келаси мавсумни мамлакатнинг Б Сериясида ўтказади.

«Верона» аввалига ўз учрашувини ғалаба билан якунлади, «Милан»га қарши баҳс якунида гол урилиб, (2:1)жамоанинг умиди сақланиб қолди.

Аммо, бироз кейинроқ бўлиб ўтган «Карпи» ва «Эмполи» баҳсида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 17-ўринда қолди ва вероналиклар жамоага ета олмаслиги аниқ бўлди.

«Верона» 35-турдан кейин 25 очко тўплади ва чемпионатни тарк этган биринчи жамоа бўлди. «Карпи» эса 35 турдан кейин очколари сонини 35тага етказди (17-ўрин). «Эмполи» эса лигада қолиш масаласини анча олдинроқ ҳал қилган (42 очко, 11-ўрин).

35-турдан кейин нафақат қуйи лигага тушиб кетган илк жамоа номи, балки мамлакат чемпиони ҳам аниқланди. 25 апрель кунги ўйинларнинг биринчисида «Рома» «Наполи»ни 1:0 ҳисобида енгди ва «Ювентус»нинг муддатидан олдин чемпион бўлишини таъминлади.

Энди қолган 3 турда ЕЧЛ ва Европа Лигасида кейинги мавсум қайси жамоалар ўйнаши ҳамда яна қайси 2 жамоа Б серияга равона бўлишига ойдинлик киритиб олинади.

«Милан» клуби кучли тўртликдан анча ортда. «Верона»дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин жамоанинг Европа Лигасида иштирок этиш имконияти ҳам хавф остида қолди. 35-турдан кейин миланликлар 53 очко билан А сериянинг олтинчи ўриндаги жамоаси бўлиб турибди, 7-поғонадаги «Сассуоло» ҳисобида 52 очко бор.

Олдиндаги уч тур давомида 32 очкога эга «Палермо» ҳамда 30 очкоси бор «Фрозиноне» клубларининг натижалари А Серияда қайси жамоа қолиши масаласини ҳал қилади.

Италия А серияси
35-тур беллашувлари
25 апрель, душанба

«Верона» — «Милан» 2:1
Голлар: Жереми Менез, 21 (0:1). Жампаоло Паццини, 72-пен (1:1). Лука Силигарди, 90+5 (2:1).

«Карпи» — «Эмполи» 1:0
Гол: Кевин Ласанья, 85 (1:0).
Четлатишлар: Леван Мчедлидзе, 25 (Э). Лоренцо Лолло, 90 (К).

Италия А Сериясида 35-тур учрашувлари ўтказилди

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар