"Ал-Қоида"нинг Бангладешдаги бўлими америкаликнинг ўлими учун жавобгарликни зиммасига олди

Жаҳон 26 Апрель 2016 547

Бангладеш ҳудудида фаолият олиб борувчи "Ансор ал-Ислом" террористик гуруҳи АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ходими, АҚШнинг Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги элчихонасида ишлаб келган Зулҳаз Мэннаннинг ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Бу ҳақда АҚШдаги нодавлат ташкилоти бўлмиш SITE маълум қилган.

Маълум қилинишича, бу гуруҳ "Ал-Қоида" билан алоқадор ҳисобланади.

Бундан олдинроқ, Оқ уй ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг расмий вакили Нед Прайс 25 апрель куни Даккада экстремистлар томонидан ўлдирилган америкалик АҚШ элчихонаси вакили экани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаганди.

Бангладеш полицияси диний экстремистлар 25 апрель куни Даккадаги Мэннан яшайдиган уйга хат ташувчи сифатида ниқобланиб, қуролланган ҳолда бостириб киргани ҳамда уй эгаси ва унинг ёнида бўлганларга ҳужум қилиб, 2 кишини сўйиб ташлашгани ҳақида хабар қилганди. Уйдагилардан яна бири жароҳатланган. Мэннан билан бирга мамлакатдаги жинсий озчилик манфаатларини ёқловчи нашр муҳаррири ўлдирилган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44188 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61609 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34093 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19288 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73680 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59868 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 626 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 547 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар