Таниқли видеоблогер Дейв Беннетт ўзининг YouTube-каналига 1.6 Android Wear “ақлли” соатида Counter-Strike 1.6 жамоавий отишма ўйинини ўйнаётгани акс эттирилган видеони жойлади.

Блогер ролик орқали соатда ўйинни ишга тушириш схемасини батафсил ёритиб берган. Шунингдек, у қурилма интернетга уланмаганлиги боис фақат ботлар билан ўйнаш режимидан фойдаланиш мумкинлигини ҳам қайд этган. Бундан ташқари, Беннетт ўзининг сайтида Android’да ўйинларни ишга тушириш бўйича кўрсатмалар жойлаштирди.

Роликда шуни кўриш мумкинки, “ақлли” соатларда ўйин ўйнаш — бошқарув тугмалари бутун экранни эгаллаб олганлиги сабабли ноқулай ва ғайриоддий машғулот. Бундан ташқари, блогер бошқарувни аввал ўзи хабар берган “ақлли” соатлардаги Half-Life ўйини билан ҳам солиштириб кўрган.