АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция ва Италия етакчилари Ганновердаги учрашувда ИШИДга қарши Сурия ва Ироқда биргаликдаги курашни давом эттиришга келишиб олдилар.

Бу ҳақда Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг девонхонаси берган хабарда айтилмоқда.

Таъкидланишича, томонлар ИШИДга қарши жумладан "интернетда аксилтеррорчилик фаолияти ёрдамида" кураш суръатларини камайтирмаслик зарурлигига рози бўлдилар.