АҚШда ўн икки яшар қизча йўлдан адашиб кетиб, Рочестер шаҳрида ўтказилаётган ярим марафонга тушиб қолди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Ли Адианес Родригес 5 км. масофада ўтказилган шаҳар мусобақасида қатнашишни ният қилди. Қизча мусобақа бошланишига кеч қолдим, деб ўйлади ва стартда жам бўлиб турган одамлар билан югуриб кетди.

Родригес ярим йўлда тушуниб етдики, бу у қатнашмоқчи бўлган марафон эмас экан. Қизча ярим марафонни 2 соату 43 дақиқада якунлади ва ўйлаганидан 16 километр кўп югурди.

Қизнинг онаси уни 5 км. ли марафон финишида кўрмагач, ташвишга тушди. Орадан бироз вақт ўтиб, она ва қизча кўришишди.