Британия парламентининг кўпроқ Биг-Бен номи билан машҳур Елизавета минораси соатларида таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан бир неча ойга ишламайди. Бу ҳақда, 26 апрель куни мамлакат парламенти Умумпалатасида маълум қилишган.

“Техник хизмат кўрсатиш учун соат механизмларини бир неча ойга тўхтатишга тўғри келади. Шу муддат мобайнида соат курантлари ҳам жарангламайди", — деган Британия парламенти матбуот котибаси.

2017 йил бошида Британия пойтахти тимсолларидан бирини таъмирлаш бошланиб, уч йил давом этади. Шу мақсадда, давлат бюджетидан жами 29 млн. (42 млн доллар) фунт стерлинг ажратилади.

Ушбу маблағлардан нафақат соатнинг ўзини таъмирлаш, балки минора тепасига тезда ва хавфсиз чиқиш учун лифт, электр энергиясини тежовчи диодли подсветкалар харид қилинади. Шунингдек, таъмирловчилар ғишт қаторларида емирилиш ҳамда ёриқлар пайдо бўлиши, томдаги черепицалар коррозияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишлари керак бўлади.

Баландлиги 96 метрлик Биг-Бен минораси инглиз меъмори Огастеса Пьюжина лойиҳаси асосида 1858 йилда қуриб битказилган бўлиб, Викториан даври меъморий ёдгорлиги ҳисобланади. У ЮНЕСКО бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. 2012 йилгача Вестминстер саройи соат минораси деб аталган қиролича Елизавета IIнинг тахтда ўтирганига 60 йил тўлиши муносабати билан унинг шарафига қайта номланган эди.