Германия парламенти Туркия ҳукуматининг журналистлар киришини тақиқлаши бўйича муҳокама ўтказади. Бу ҳақида Bild журнали хабар беради.

Нашрнинг маълум қилишича, мамлакат амалдорлари турк ҳукуматининг журналистларнинг киришини тақиқловчи рўйхатидан норози бўлмоқда.

“Журналистлар рўйхатининг демократияга ҳеч қандай алоқаси йўқ”, - деди Европарламент президенти, ижтимоий демократ Мартин Шульц.

ГФР ижтимоий-демократик партияси депутати Мишель Мюнтеферинг ҳам шундай фикрда.

“Германия ҳукумати ҳаттоки интенсив ҳамкорлик шароитида ҳам бу саволни кўтариши керак”, - дея қайд этди у.

“Яшиллар” раҳбари Брита Хасельман ҳам “Туркия президенти ҳақидаги ҳар қандай танқидий сўз таъқибга сабаб бўлиши мумкин”лигини танқид қилди.

Бироз олдинроқ, Туркия ҳукумати Германиянинг Bild нашри фотосуратчисини мамлакат ҳудудига киритмагани ҳақида хабар берилганди.