Филиппин ҳудудида ҳаракатланувчи "Абу Сайяф" террористик ташкилоти Канада фуқароси Жон Ридсделни бир неча ой давом этган асирликдан кейин қатл қилган. Бу ҳақда CBC News хабар берган. Бу маълумот Канада бош вазири Жастин Трюдо томонидан тасдиқланган.

"Мен бу хабардан ларзага тушдим. Канадалик асир қатл қилинган. Бу ўта бешафқатлик билан амалга оширилган қотиллик", дея қайд этган Трюдо.

2015 йилнинг сентябрида Самал оролида канадалик Жон Ридсдел ва Роберт Ҳолл, шунингдек Норвегия фуқароси Кьяртан Секкингстад филиппинлик аёл Тесс-Флор билан биргаликда жангарилар томонидан гаровга олинганди. Кўп ўтмай хорижликлар бошқа оролга кўчирилди ва уларнинг ҳар бири учун 6,5 млн доллардан товон пули талаб қилинди.

Маҳаллий ҳукумат қўшинлари қутқарув амалиёти ўтказган. Айни вақтда асирда бўлганлардан бирининг ҳалок бўлгани тасдиқланган, бошқа гаровдагилар ҳақида аниқ маълумот йўқ.