АҚШнинг Флорида штатида кичик ўлчамдаги енгил моторли Beechcraft BE-76 самолёти қулаши оқибатида самолёт бортидаги 3 киши – 2 эркак ва бир аёл жароҳат олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Шифокорлар жароҳатланганларнинг аҳволини оғир дея баҳоламоқда.

Фалокат Помпано-Бич шаҳри чеккасида юз берган. Самолёт қулаётиб уйлардан бирининг томига тегиб ўтиб, қўшни уй ҳовлисига қулаган ва ёниб кетган. Олов тезда ўчирилган. Ерда ҳеч ким жабрланмаган.