eFoldi – бу оддийгина электроскутер эмас. Унинг алмашинувчи дизайни керакли вақтда қурилмани қулай жамадон ёки курсига айлантиришга ёрдам беради. Бир томондан оддий скутерни турли кўринишда ишлатишни нима кераги бор, дея ўйланиб қоласиз. Бироқ роликни томоша қилишингиз билан нега бундай қурилма аввалроқ яратилмаганига ҳайрон қолишингиз аниқ. Яна бир фойдали жиҳат – USB-портлар мавжудлиги туфайли скутер аккумуляторидан гаджетларни қувватлашда фойдаланиш мумкин.

eFoldi рамкаси мустаҳкам ўрнатилган бўлиб, скутерда 100-150 килограммгача бўлган оғир юкларни кўтариш муаммо эмас. Янги қурилманинг оғирлиги 4 Ач ва 24 В қувватга эга AirSafe аккумулятори билан 19 килограммни ташкил этади. AirSafe аккумулятори орқали скутер 10 км/соатгача тезлашиб, 7 км. масофани босиб ўта олади. Пойгачилар учун мўлжалланган скутерда эса 12 Ач ва 24 В қувватга эга FarReach батареяси жойлашган.

Бундай ҳолатда скутер 22 км.га яқин масофани босиб ўтиш имконига эга. Унинг максимал тезлиги 22 км/соатни ташкил этади. Оғирлиги 20 кг. Kickstarter’даги лойиҳа доирасида қурилма нархи 699 еврога баҳоланмоқда.