АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон агар президентлик сайловларида ғолиб бўлса, ўз маъмуриятининг ярмини аёллардан тузишга ваъда берди, деб хабар бермоқда MSNBC.

"Менинг маъмуриятим Америка каби бўлади, Американинг 50 фоизи эса аёллардан ташкил топган", деб айтди Клинтон.

Клинтон бу мавзуда бошқа изоҳлар бермади.