"Кнауф" Ўзбекистонда қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқарувчи янги завод қуради

Ўзбекистон 26 Апрель 2016 1703

Германиянинг "Кнауф" компанияси яқин 5 йил ичида Бухоро вилоятида қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги завод қуришни ҳамда амалдаги гипсокартон ишлаб чиқариш қувватларини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik нашри мухбирига "Кнауф Гипс Бухара" компанияси бош директори Дмитрий Дерипалко маълум қилди.

Дерипалконинг айтишича, компания бу заводни 3 босқичда барпо этади. Бу ишлар натижаларига кўра, корхона қуруқ қоришмаларни ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга, гипсокартон заводи қувватларини модернизация қилгандан кейин гипсокартон ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга ошира олади.

Дерипалконинг фикрича, ҳозирда республикада "Кнауф" маҳсулотларига талаб ҳар доимгидан юқорироқ бўлиб, бу маҳсулотлар намунавий уйлар, кўп қаватли бинолар ва бошқа йирик инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда кенг қўлланмоқда.

Дерипалконинг таъкидлашича, компания 2015 йили 24 млн квадрат метр гипсокартон ва 50 минг тонна қуруқ қурилиш қоришмаси ишлаб чиқарган. Қурилиш материалларнинг катта қисми маҳаллий бозорда сотилган.

"Кнауф" Ўзбекистонда 2005 йилдан бошлаб фаолият юритиб келади: компания ўша йили "Бухорогипс" заводининг йирик акционерига айланиб, ўз зиммасига заводни ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича инвестицион мажбуриятларни олган. Завод 2009 йилда жиддий реконструкция қилингандан кейин қуруқ қоришмалар ишлаб чиқаришни бошлаган. Компания икки йилдан кейин Бухоро вилоятида гипсокартон листлари ишлаб чиқарувчи завод очган. Немис компанияси Ўзбекистондаги фаолияти давомида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш учун умумий ҳисобда 63 млн доллар сарфлаган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28619 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8022 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 124900 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг 60 фоизгача бўлган қисми ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 264 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 712 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 838 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар