LG Electronics компанияси Россияда LG G5SE смартфонини тақдим этди

Технология 26 Апрель 2016 1156

Бугун, 25 апрель куни Москвада LG Electronics ўзининг энг янги LG G5SEсмартфони ва LG Friends тегишли мосламалари, жумладан, LG CAM Plus, LG Hi-Fi Plus с B&O Play, LG Rolling Bot, LG 360 CAM ускуналарини намойиш этди. Маросимда шунингдек, LG G5SE смартфонининг кичик моделлари ҳисобланмиш LG X cam ва LG X view ҳам тақдим этилди. Улар флагманнинг асосий афзалликларини ўзида мужассам қилган: LG X cam – кенг ҳажмли камера, LG X view эса иккинчи дисплейга эга. Яқин кунларда ушбу гаджетлар сотувга чиқарилади, уларнинг нархи ва ҳар бир мамлакатда пайдо бўлишининг аниқ санаси тўғрисида алоҳида эълон қилинади.

Модулли архитектура ва тегишли қурилмаларнинг кенг танлови

Модулли архитектура LGG5SE имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради. Суриш ва олиш мумкин бўлган аккумулятор ва LG Friends қўшимча қурилмалар кенг танлови эвазига смартфон, масалан, рақамли камерага ёки Hi-Fi аудиоплеерга айлана олади. LG Friends Manager универсал иловаси модуль ва аксессуарларни осон бошқариш имконини яратади. Шу ўринда у яқин масофада жойлашган мосламаларни интуитив аниқлайди ва LG G5SE’га улайди, Google Play Store’дан зарур иловаларни юклаш ва ўрнатишда кўмаклашади.

Металлик корпус ва 3DArcGlass дисплей шишаси

Алюминийни микронизациялаш технологияси корпус юзасига мустаҳкамлик ва силлиқлик бағишлайди. Дизайн 3D ArcGlass дисплейи эгилган шаклга эга шишасининг равон чизиқлари билан тўлдирилган.

Юқори самарадорлик

Энергия сарфини тежайдиган бақувват 64 битли 8 ядроли Qualcomm® Snapdragon™ 652 1,8ГГц процессори Adreno™ 510 график процессори ҳамда Hexagon™ DSP сигналларни рақамли қайта ишлаш энергия тежовчи процессор фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Snapdragon 652 процессори шунингдек, ўз ичида юклаш тезлигини 300 Мбит/сониягача ва узатиш тезлигини 100 Мбит/сониягача таъминлай оладиган X8 LTE модемига эга. Иккита SIM-картали LG G5SE смартфони Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайди, Quick Charge 3.0 тез қувватлаш технологияси ҳамда 3Гб оператив ва 32Гб ички хотира қурилмаси билан бойитилган.

Кенгбурчакли камера

Смартфонлар учун камералар ишлаб чиқиш бўйича етакчи бўлмиш LG компанияси бу сафар ҳам ўз обрўсига муносиб иш тутди. LG G5SE орқа панелида иккита камера ўрнатилди: биттаси стандарт 78 градус объективли ва иккинчиси 135 градусли кенг бурчакли объективли – бугунги кунда LG тармоғидаги максимал кўрсаткичга эга. Шундай қилиб, LG G5SE смартфонининг кенг бурчакли объективи кўриш бурчагини бошқа замонавий смартфонларга нисбатан 1,7 баробар кенгроқ ва инсон кўзи кўриш бурчагига нисбатан 15 градус кенгроқ қилиб таъминлаб бера олади. Фойдаланувчи тез ва осонгина кенг ҳажмли ва оддий суратга олиш режимларидан бир-бирига ўта олади ва у кенг манзаралар, баланд бинолар ёки одамларни суратга олиш учун узоқ масофага силжишига ҳожат қолмайди.

Always-on Display ва кундузги ёритиш режими

LG G5SE смартфонининг 5.3 диагоналли Quad HD IPS Quantum экрани “Always-on Display” функцияси билан бойитилган. Бу эса смартфон дисплейини фаоллаштирмаган ҳолда вақт, сана ва эслатмаларни текшириш имконини беради. Нур дисплейнинг кичик қисмини ёритиб туриш эвазига соатига бор-йўғи 0,8 фоиз қувват сарфлайди. Кундузги ёруғликнинг махсус режими ёритиш параметрларини автоматик тарзда аниқлайди ва мустақил равишда дисплей ёрқинлиги даражасини камайтиради ёхуд кўпайтиради.

Фотоэффектлар тўплами

LG G5SE смартфонида қизиқ фотоэффектларнинг улкан жамланмаси жой олган. Масалан, “рамкадаги фотосуратлар” эффектини яратиш учун стандарт ва кенг бурчакли объективда олинган суратларни уйғунлаштириш имкони мавжуд. “Плёнкали фотография” фильтрлар тўпламига ўхшаш фотосуратлар эффектини бера олувчи тўққизта турли фотоплёнка имитацияларига эга. “Автосурат” – “қўл ҳаракати орқали суратга олиш”нинг мукаммаллаштирилган версияси – камера фойдаланувчининг юзини таниб олиши билан смартфон автоматик тарзда суратга олади.

Яқинлаштиришнинг ғаройиб созламаси

Стандарт ва кенгбурчакли камералардан фойдаланиш нафақат суратга олиш режимини тез ва осонгина бири-бирига ўтказиш, 8 баробаргача яқинлаштириш имконини беради, балки икки баробарга узоқлаштиришга ҳам замин яратади.

Dolby Digital Plus (DD+)

LG G5SE смартфони Dolby Digital Plus (DD+)—овозни ихчамлаштиришнинг мукаммаллаштирилган форматини қўллаб-қувватлайди, бу эса 7.1 каналлари учун янграшнинг юқори сифатини таъминлайди.

Тезкор қувватлаш ва мукаммаллаштирилган энергия тежамкорлиги

USB type C улагичининг мавжудлиги эвазига компания муҳандислари Qualcomm Quick ChargeTM 3.0 технологиясини амалга кирита олди. Бу аввалги авлод моделларига нисбатан смартфонни 27 фоизга тезроқ қувватлашга имкон беради. Low Power Location Estimation (LPLE) технологияси эса жойлашув таҳлили базасида ишлайдиган иловаларда энергия сарфини оптималлаштирган ҳолда аккумулятор самарадорлигини 41,9 фоизга оширади.

LG CAM Plus

LG CAM Plus камераси модуль бошқаруви смартфонга аккумулятор слоти орқали уланади, ўчириш/ёқиш механик тугмалари, катталаштириш функцияси, фото- ва видеоёзув, LED индикаторига эга. Автофокус ва автоэкспозицияларни интуитив блоклаш функциялари ҳам бор. Одатда ушбу функция фақат профессионал рақамли фотоаппаратлардагина мавжуд. LG CAM Plus 1200 мАч сиғимли батарея қурилмаси билан бойитилган.

B&O Play’ли LG Hi-Fi Plus

LG Hi-Fi Plus инновацион аудиоплеери Bang & Olufsen компаниясининг B&O PLAY бўлинмаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Намуналарни қайта олиш технологияли 32 битли Hi-Fi рақам-намунали ўзгартирувчи овозни 384кГц/32 бит частотада юқори аниқликда еткиза олади. B&O PLAY функциясига эга LG Hi-Fi Plus LG G5SE смартфони учун модуль сифатида фойдаланилиши ёки исталган бошқа смартфон ҳамда компьютерларга портатив Hi-Fi рақам-намунали ўзгартирувчи сифатида уланиши мумкин.

LG 360 CAM

LG 360 CAM панорамали камераси иккита кенгбурчакли 13Мпикселли объективлар, 1200 мАч аккумулятори, 4Гб ички хотира, microSD карта учун слот билан бойитилган. Қолаверса, 360 градусли умумий кўриш бурчагига эга, 2К қувватловчи панорамали фото ва видеоларни суратга олади ва 5.1 кенг ҳажмли овозларни қўл билан бошқариладиган режимда учта микрофонга ёза олади. Google билан ҳамкорлик шарофати билан LG 360 CAM камерасида олинган суратларни Street View ва YouTube360 тармоқларига муаммосиз юклаш мумкин.

LG Rolling Bot

Ўрнатилган 8 Мпикселли IP-камера LG Rolling Bot Wi-Fi орқали уланади ва хавфсизлик тизими сифатида фойдаланилиши мумкин. Масалан, уй жониворларини назорат қилиш ҳамда монанд маиший техника ускуналарини масофадан бошқариш имконини ҳам беради. Робот копток каби думалаб юриб фото ва видео суратга олади ҳамда олинган маълумотларни оқимли узатиш тизими ёрдамида LG G5SE смартфонига етказади.

X-серия смартфонлари

"Бир қанча афзал функцияларига эга LG X view ва LG X cam’ларнинг жозибадорлиги уларнинг ўртача нархида. X-сериялари ишлаб чиқарила бошлангандан буён биз ўртача нархли смартфонларда камера ва дисплей соҳасида энг яхши технологияларни татбиқ этмоқдамиз", деди LG Electronics Mobile Communications компанияси президенти ва энг юқори мансабдор эгаси Жуно Чо.

X-сериялари флагман кичик моделларининг оммабоплигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди. Уларда бир афзал функция бор-ки, у ҳар бир смартфоннинг ўзгача хусусиятига айланиб улгурган.

LG X view

Бу смартфоннинг ҳамиша фаол турувчи иккинчи дисплейи воқеалардан бохабар бўлиш, иловалардан эслатмаларни қабул қилиш ва электрон почтани текшириш имконини яратади. Янги LG X view шундай функцияга эга ўртача нархли биринчи LG гаджети бўлади.

LG X view эгаси эътиборга молик хусусиятларга эга камера туфайли ёрқин хотираларни муҳрлай олади. 13 Мегапикселли асосий камера исталган дақиқада ранглар жилосини тўлиқ сақлаган ҳолда суратга олиш имконини яратади. Қўл ҳаракати ва “Автосурат” функцияларига эга 8 Мегапикселли олд камера эса селфи олишда ишончли кўмакчи бўлади. Ҳатто яхши ёритилмаган шароитда ҳам камеранинг виртуал чақноқи шарофати билан сиз олган суратлар табиий ва чиройли чиқади. LG X view смартфони LTE станддарт алоқасини қўллаб-қувватлайди.

Нафис қиррали ихчам корпус смартфондан фойдаланишни лаззатга айлантиради. Бозорга смартфон учта рангда: универсал қора ва оқ ҳамда нимпушти тилларангда чиқади.

LG X cam

Худди LG G5SE смартфони сингари LG X cam модели ҳам иккита - 13 мегапикселли стандарт кўриш бурчагига эга ҳамда 5 мегапикселли кенгбурчакли камера билан бойитилган.

LG X cam фойдаланувчиларга инсон кўриш бурчагига тенг бурчакда суратга олиш имкониятини яратади.

«Жонли сурат» (Animated Photo) функцияси орқали фойдаланувчилар рамка ичидаги фотолар ва рамканинг ўзи учун икки сониялик видео олишлари мумкин (мисолларни ушбу манзилда томоша қилиш мумкин: http://on.fb.me/1pPxEd5).

«Панорамалар» режимида эса, галереяни томоша қилишда панорамали сурат узун чизиқ кўринишида намоён бўлмайди, балки автомат равишда ўзи айланиб кўринади. Олинган суратларда тегишли функция ёрдамида қисқа ёзувлар қолдириш мумкин.

Android® 6.0 (Marshmallow) операцион тизимининг энг сўнгги версияси иккала модель смартфонларини ҳам фаол режимда мўътадил ишлашини таъминлайди. LTE қўллаб-қувватлаши эвазига эса уйда ва саёҳатда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни енгиллик билан янгилаш мумкин.

LG G5 SE асосий техник хусусиятлари:*

• Процессор Qualcomm® Snapdragon™ 652
• Дисплей: 5.3 дюйм Quad HD IPS Quantum (ҳар дюймга 2560 x 1440 / 554 нуқта)
• Хотира: оператив хотира: 3Гб / ўрнатилган 32Гб / microSD (2Тб гача)
• Камера: Асосий камера: Стандарт 16Мп, Кенгбурчакли 8Мп / Олд камера: 8Мп
• Аккумулятор: 2800мАч (олиниши мумкин)
• ОТ: Android 6.0 Marshmallow
• Ҳажми: 149,4 x 73,9 x 7,7 мм
• Оғирлиги: 156 г
• Қўллаб-қувватловчи тармоқлар: LTE / 3G / 2G
• Ўзаро таъсир тизимлари: Wi-Fi 802.11 a, b, g, n, ac /USB Тип-C/ NFC / Bluetooth 4.2
• Ранглар: Титан / Тилла ранг / Пушти ранг

X cam техник хусусиятлари*:

• Экран: 5.2” FHD In-Cell Touch
• Процессор: 1.14 ГГц 8 ядерли
• Камера*: Асосий (Стандарт объектив 13 Мп, Кенгбурчакли 5 Мп) / Олд камера 8 Мп
• Хотира: 2Гб RAM / 16Гб ROM
• Батарея: 2,520 мАч
• Операцион тизим: Android™ 6.0 Marshmallow
• Ҳажми: 147.5 x 73.6 x 5.2 мм~6.9 мм
• Тармоқ: LTE
• Ранглари*: Титан / Тилла ранг/ Пушти-тилла ранг X view техник хусусиятлари*:
• Дисплей: Асосий - 4.93” HD In-cell Touch
• Иккинчиси - 1.76” (дюймга 520 x 80 нуқта)
• Процессор: 1.2ГГц 4 ядерли
• Камера*: Асосий 13 Мп / Олд камера 8 Мп
• Хотира*: 2Гб RAM / 16Гб ROM
• Батарея: 2,300 мАч
• Операцион тизим: Android®6.0 (Marshmallow)
• Ҳажми: 142.6 x 71.8 x 7.1 мм
• Тармоқ: LTE
• Ранглар: Қора / Оқ/ Пушти-тилла ранг

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Кўпроқ янгиликлар