Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси мамлакатдаги 6та аэропортда иш ташлашлар ўтказилгани туфайли 895та рейсини бекор қилган. Бу рейсларнинг барчаси 27 апрель кунига белгиланган.

Авиаташувчи компаниянинг матбуот хизмати хабарига кўра, иш ташлашлар жами 87 минг йўловчининг ҳаракатига таъсир кўрсатади. Улардан 40 фоизи олдиндан режалаштирилган учишларга тааллуқли эди.

Verdi касаба-уюшмалари бундан олдинроқ, Бремен, Франкфурт-Майн, Мюнхен, Дюссельдорф, Кёльна/Бонн ва Ҳанновер аэропортларида иш ташлашлар уюштирилиши ҳақида огоҳлантирганди. Бунга иш берувчилар билан тарифлар бўйича келиб чиққан баҳс сабаб бўлган.