Москванинг Тверь суди Иван Сергеевга унинг бувиси шоира Аделина Адалиснинг шеърларидан реклама мақсадида фойдалангани учун McDonald’s ресторанлар тармоғидан 200 минг рубль ундириб берди. Иван Сергеев бошида 5 млн. рубль талаб этган эди. Суд унинг талабини қисман қондирди.

Аммо шунга қарамай, Сергеев McDonald’s компаниясига бувисининг шеърларидан фойдаланишга рухсат бермаган. Шунингдек, айбланувчилар сафида ушбу реклама ролигини эфирга узатган телеканаллар ҳам бор.

Даъвогар вакилининг маълум қилишича, айни дамда Сергеевнинг даъвоси фақатгинда McDonald’s компаниясида қолган. "Телеканалларга бўлган даъволар олиб ташланди", — деди у. унинг айтишича, роликни интернетда намойиш этиш ҳамон давом этмоқда.

ОАВ берган маълумотга кўра, гап “Сўнгги шеър” қўшиғидаги “Бу туш эмас/туш эмас, ҳақиқатлар меникидир/Бу ҳақиқат” жумлалар ҳақида бормоқда. Бу жумлалар McDonald’s’нинг “Тухум ва бўтқа” реклама ролигида ишлатилинган.