Навоий вилояти Кармана туманида “Юксак маънавиятли авлод” фестивали бўлиб ўтди

Lifestyle 26 Апрель 2016 2163

Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан "Умид ниҳоллари”, "Баркамол авлод”, "Универсиада” спорт мусобақалари олдидан "Юксак маънавиятли авлод” фестивали ўтказилиши белгиланган.

Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи-назардан ёшларнинг мазкур фестивали аҳамияти беқиёсдир. Фестивал – бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари, Президентимизнинг фармон, фармойиш ва асарлари, ҳукумат қарорларини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш, давлат дастурларининг аҳамиятини, юртимизга қарши қаратилган ғоявий ва информацион хуружлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилиш, ёшларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёш олимлар ва мутахассислар, иқтидорли ва ижодкор ёшлар иштирокида фестивал “Бадиий ижод”, “Президент асарлари билимдони”, “Мустақиллик тарихи билимдони”, “Энг иқтидорли ҳунарманд”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер”, “Ватан куйчиси”, “Юксак маънавиятли авлод” номинатсиялари бўйича 14-16 ёшлилар ўртасида жорий йилнинг 23 апрел куни Кармана туманида бўлиб ўтди. Мазкур фестивалда жами 450 дан ортиқ иштирокчилар қамраб олинди. Фестивалнинг туман босқичи ғолиблари жорий йилнинг 4 май куни Навоий шаҳрида бўлиб ўтадиган вилоят босқичида иштирок этишади. Албатта бу каби тадбирлар ёшларимизни чинакамига юксак маънавиятли авлод бўлиб тарбияланишида муҳим аҳамият касб этади.

Манба: manaviyat.gov.uz

Кўпроқ янгиликлар