11 апрель куни Нигерия қирғоқлари яқинида жангарилар томонидан гаровга олинган Туркиянинг "M/T Pul" танкери денгизчилари қўйиб юборилган. Hurriyet агентлиги хабарига кўра, ундаги туркиялик 6 нафар денгизчи айни вақтда озодликда.

11 апрель куни қуролланган шахслар кемани тўхтатиб, ундаги олти кишини, шу жумладан кема капитанини олиб кетишганди. Танкер бошқа денгизчилар томонидан энг яқин портга олиб борилганди.

Газета хабарида "Каптаноглу" танкери эгаси ҳисобланадиган "Каптаноглу Денизжилик" компания адвокати Фехми Ульгенерга асосланиб, маълум қилишича, денгизчиларнинг барчаси соғ-саломат.

ОАВ: Қароқчилар Нигерия соҳилларида туркиялик олти денгизчини ўғирлаб кетишди