Фалаж бўлиб қолган финляндиялик қиз Барбига ўхшаш учун 14 минг доллар сарфлаган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Финляндия пойтахти Ҳельсинкида истиқомат қилувчи Жасмин Бритни 1998 йили автоҳалокатга учраган. Натижада унинг бўйин қисмидан пастки қисми фалаж бўлиб қолган.

Тушкунликдан қутулиш учун қиз ташқи кўринишини ўзгартира бошлади. У ўзгариш натижаларини сурат ва видеога олиб, Facebook саҳифаси ва YouTube-каналига юклаб келади. Кийим-кечак, безак ва макияж харажатларини қизнинг ота-онаси тўлайди.

26 ёшли қизнинг сўзларига кўра, ушбу ҳаракатлари билан у шу каби ҳаётий муаммоларга дуч келган одамларнинг кўнглини кўтариб, руҳлантирмоқчи бўлади.

“Мен соатлаб ташқи кўринишим учун вақт ажратаман. Менинг аҳволим менга тўлақонли ҳаёт кечиришга тўсқинлик қила олмади”, - дейди Бритни.

Ижтимоий тармоқларда фаоллигидан ташқари, у бошқа фалаж бўлиб қолган одамлар билан суҳбатлар ўтказади, ўзларига ишончлари ортиши учун ёрдам беради.