ФИФАнинг ахлоқ қўмитаси УЕФА президенти Мишел Платинига қўйилган айбловларни олиб ташлади. Бу воқеа Спорт арбитраж судининг эшитувидан кейин содир бўлган, дея хабар бермоқда Football Italia нашри.

Манбага кўра, ҳозирча ФИФА мазкур хабарни расман эълон қилишга шошилмаяпти.

УЕФА президенти лавозимида ишлаб келган франциялик собиқ футболчи ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер билан ташкилот пулларини ноқонуний ишлатишда айбланган ва олти йилга футболдаги фаолиятидан четлатилганди. Шунингдек, Блаттер ва Платини мос равишда 50 ва 80 минг швейцария франки миқдорида жарима ҳам тўлаганди.