Обама Шимолий Корея етакчисини масъулиятсиз деб атади

Жаҳон 26 Апрель 2016 536

АҚШ президенти Барак Обама Шимолий Корея тузумини катта хатар деб таърифлаб, унинг ҳаракатларини олдиндан айтиб бўлмайдиган деб айтди.

АҚШда олдини олувчи чора сифатида Шимолий Кореяга қарши ядровий зарба бериш имконияти борлиги айтилмоқда. Обама CBS телеканалига берган интервьюсида Шимолий Кореяни "етарлича мавҳумлиги", унинг етакчиси Ким Чен Инни эса "уларнинг яқинлашишини истамайдиган даражада масъулиятсиз" эканлигини айтди.

"Бизнинг биринчи навбатдаги вазифамиз америка халқи ва бизнинг иттифоқдошлар – Корея Республикаси ва Японияни Шимолий Кореянинг иғвогар ҳаракатларидан ҳимоялаш ҳисобланади", деб айтди Обама.

Обама бундай вазифа оддий ечимга эга эмаслигини қўшимча қилди.

"Биз Шимолий Кореяни шак-шубҳасиз қурол-аслаҳамиз билан йўқ қилиб ташлашимиз мумкин. Бироқ бу гуманитар чиқимлардан ташқари, Шимолий Корея муҳим ҳамкоримиз – Жанубий Кореянинг бевосита яқинида жойлашган", деб таъкидлади Обама.

Обаманинг айтишича, АҚШ айни вақтда ҳаво ҳужумига қарши тизимларни жойлаштириш учун кўп вақт сарфламоқда. Шу тариқа, АҚШ Шимолий Корея ҳозирда намоён қилаётган етарлича кичик хавфни тўсишга қаратилган қалқон ўрнатмоқда.

Кўпроқ янгиликлар