Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфни ёдга олиб

Lifestyle 26 Апрель 2016 4697

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф миллий адабиётимиз ва маданиятимизни ривожлантириш, халқимиз маънавияти, онгу тафаккурини юксалтириш, ёш авлод қалбида ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини, эзгу фазилатларни камол топтириш борасида ёрқин истеъдоди, бетакрор бадиий асарлари, ибратли ижтимоий фаолияти билан катта ҳисса қўшган қаламкашлардан эди.

У 1954 йил 26 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. Шоир ижоди хазинасига назар соладиган бўлсак, унинг «Таниш тераклар» (1985). «Булбулга бир гапим бор» (1987), «Илтижо» (1988), «Уйқудаги қиз», «Ҳалима энам аллалари» (1989), «Ишқ кемаси» (1990), «Кўнглимда бир ёр» (1991), «Бевафо кўп экан», «Ёлғончи ёр» (1993), «Эрка кийик» (1995), «Осмонимга олиб кетаман» (1998), «Улуғимсан, ватаним» (2004) каби шеърий китоблари ушбу хазинанинг дуру-марваридлари ҳисобланди.

Kun.uz шеъриятга ихлосманд ўз мухлисларига шоир қаламига мансуб шеърларни тақдим этади.

ИҚРОР

О, ота маконим.
Онажон ўлкам,
Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга.
Сендай меҳрибон йўқ,
Сенингдек кўркам.
Римни алишмасман бедапоянгта.

Бир гўша сув бўлса, бир гўша қирлар,
Қанча юртни кўрдим, қанча тақдирлар.
Қайга борсам суяб, бошни тик тут деб,
Тоғларинг ортимдан эргашиб юрар.

Кўрдим сулувларнинг энг фарангларин.
Ё худбинман мен ё бир содда касман мен –
Парижнинг энг гўзал ресторанларин, Б
итта тандирингга алишмасман мен.

На гапга кўнайин,
На тил билайин,
Кўздан уйқу қочди, дилдан ҳаловат -
Уч кунда соғинсам нима қилайин,
Чала қолар бўлди ҳамма саёҳат.

Билдимки, баридан улуғим ўзинг,
Билдимки, яқини шу тупроқ менга.
Баҳорда Бахмалда туғилган қўзинг,
Араб оҳусидан азизроқ менга.

Сен билан ўтган ҳар кун байрам - базм,
Сенсиз бир он қолсам ваҳмим келади.
Сени билганларга қиламан таъзим,
Сени билмасларга раҳмим келади.


ЖАЙРОН

Қон йиғлатди қайси бағритош,
Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?
Оёғингга қўйиб ётай бош,
Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?..

Юрак қонинг тўкилган сўқмоқ
Бағри алвон лолақизғалдоқ,
Сенга тошлар отди қай гумроҳ,
Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?..


Зор йиғладинг бунча ҳам ҳайҳот,
Менда ҳам бор сендаги сайёд...
Эй беозор, эй мўмин жонзот,
Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?..


Бу дунёнинг нокаслари бор,
Эзгуликни кўролмайдилар.
Мени ҳам қон қилдилар улар,
Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?..

Лабим билан яранг силайман,
Сенга дарди шифо тилайман,
Кел, туғишган оғанг бўлай ман,
Жайрон, нега кўзинг тўла ёш?..

* * *
Ўлсаму унутсанг мендай йигитни,
Ёғар йўлларингга афсус-андуҳим.
Оқ тулпордай миниб оппоқ булутни,
Уйингнинг устидан ўтади Руҳим...

Унга нима дейсан, бевафо ёрим?

Ўлсаму унутсанг мендай йигитни,
Қаро тупроқ силаб ётса курагим,
Сен ўчоқ олдида чаққан гугуртни
Учида ловиллаб турса юрагим...

Шунга нима дейсан, бевафо ёрим?

Сен Худо эмассан ахир, ўйланма,
Жонимнинг риштаси қўлида унинг,
Аммо Муҳаммадсиз ўтмайди кунинг,
Кел, майли мен ўлмай, сен ҳам қийналма

Шунга нима дейсан, бевафо ёрим?..

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20250 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49375 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1309 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 594 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1947 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1398 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2207 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2483 Технология
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3516 Ўзбекистон
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
22:34 / 21.08.2017 14639 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар