Пентагон расмий вакили америкаликларнинг бараварига ўт очиш реактив тизими (HIMARS) шу йилнинг май ойида Туркиянинг Сурия ва Ироқ билан чегараларига жойлаштирилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

РИА Новости хабарига кўра, бундан мақсада ҳудуддаги ИШИД жангариларига қарши самарали кураш олиб бориш ҳисобланади.

"Бу иккита тизим. Уларнинг биридан Суриядаги, иккинчисидан Ироқдаги жангариларга қарши ҳарбий ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланилади", дея аниқлик киритган ИШИДга қарши амалиётлар бўйича қўмондон ўринбосари, генерал-майор Питер Герстен.

Унинг айтишича, HIMARS мобил ракета тизимидан Ироқ ҳудудида қўлланади.

Бундан олдинроқ, Туркия Сурия билан чегара қисмида қўшимча кучларни жойлаштираётгани, Килис туманида, 80 сония ичида 40 марта ўт очадиган ракета қурилмалари ўрнатилиши ҳақида хабар берилганди.

Ҳарбий манба берган маълумотларга кўра, Туркиянинг ғарбий ҳудудларидан мамлакатнинг жануби-шарқидаги Ғазонтепа вилоятидаги 5-бронетанк бўлинмасининг ҳарбий базасига Сурия чегарасидаги қўшин қисмларини кучайтирувчи ҳарбий техника юкланган 13та трейлер йўл олган.

Турк ОАВига кўра, Килис тумани сўнгги бир неча ҳафта давомида Суриядаги ИШИД назоратида бўлган ҳудудидан бир неча бор ракета ҳужумига дучор бўлган. Натижада, ўн киши ҳалок бўлган, қирққа яқин инсон жароҳат олган.

25 апрель куни Туркиядаги нашрлар Килис туманига қўшимча бронетехника олиб кирилгани ҳақида хабарлар тарқатди. Туркия ҳудудидан амалга оширилган артиллерия ҳужуми оқибатида, 8 жангари, шунингдек, террорчиларнинг ракета қурилмаси йўқ қилинди.

Бугун, америкаликларнинг B-52 Stratofortress русумли бомбардимончилари Ироқ ҳудудида ИШИД жангариларига қарши зарбалар йўллаган.