Путин: "ЛУКОЙЛ" Ўзбекистонга 12 млрд доллар инвестиция йўналтиради

Иқтисодиёт 26 Апрель 2016 1226

"ЛУКОЙЛ" компанияси Ўзбекистонга 12 млрд доллар инвестиция йўналтиради. Бу ҳақда 26 апрелда Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан ўтказган музокаралардан кейинги матбуот-анжуманида маълум қилди. Бу ҳақда uzdaily.uz нашри хабар бермоқда

Путин Россия компанияси ўзбекистонлик ҳамкорлар билан Бухоро вилоятидаги газ-конденсат конлари гуруҳини ўзлаштираётганини таъкидлаб ўтди. Путин бу мақсадлар учун 3,6 млрд доллар сарфланганини қўшимча қилди. Инвестициялар умумий ҳажми 12 млрд доллар даражасида режалаштирилган.

Путин апрелда Марказий Осиёдаги энг йирик мажмуалардан бири бўлган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши бошланганини эслатиб ўтди.

"Мажмуанинг режавий қуввати йилига 8 млрд куб метр газни, қиймати эса 3 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилади. Бу катта лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистонда минглаб янги иш ўринлари яратади, республика бюджетига катта миқдорда молиявий ва солиқ тушумлари келишини таъминлайди", деб айтди Путин.

"ЛУКОЙЛ" компанияси ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 16 млрд куб метрга етказишни режалаштирмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38063 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14005 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90562 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 171 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 1682 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2227 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1100 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 2882 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 566 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 920 Спорт
Кўпроқ янгиликлар