Путин: Ўзбекистон Россиянинг стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси ҳисобланади

Иқтисодиёт 26 Апрель 2016 1210

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонни Россиянинг стратегик ҳамкори ва ишончли иттифоқчиси сифатида атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

У Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашувдан кейин шу ҳақда айтган.

Путин шунингдек, Россия Ўзбекистоннинг ташқи савдо бўйича ҳамкорлари орасида иккинчи ўринда туришини қайд этган.

"Бизнинг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши 17 фоизни ташкил этади", деган Путин.

У бир қатор муаммоларни ҳам қайд этган.

"Бу курслардаги фарқ туфайли. Шунинг учун, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмида пасайиш қайд этилган. Лекин амалда ўзаро савдо ҳажми камаймаган, ҳатто йилнинг биринчи чорагида 7,9 фоизлик ўсиш кузатилган", дейди Путин.

Кўпроқ янгиликлар