Қирғизистонда юз берган табиий офат 7 миллион сомдан ортиқ талофат етказган

Жаҳон 26 Апрель 2016 530

Мамлакатнинг бир неча вилоятларида мавсумий табиий офат, сел келиши кузатилган. Сурункали ёмғир ёғиши натижасида Ўш, Жалолобод, Чуй ва Боткен вилоятларига жиддий талофатлар етган, деб хабар қилган «24.kg» агентлиги фавқулодда вазиятлар вазири Кубатбек Бороновдан иқтибос келтирган ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, жиддий зарарланган уйлар, жабрланганлар ёки қурбонлар йўқ.
«Республика иқтисодиётига етказилган зарар 7,314 миллион сомни ташкил этган. Яроқсиз ҳолга келган бино ёки иншоотлар мавжуд эмас», — деган вазир.

Унинг қўшимча қилишича, айни вақтда каналларни тозалаш, йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

«Жабрланганларга алоҳида ёрдам кўрсатиш зарурати йўқ. Кимнидир кўчириш ёки янги уй қуриш ҳам шарт эмас. Баъзи уйларнинг ертўласи сув билан тўлган, аммо бино конструкцияси бутун», — деб маълум қилган Кубатбек Боронов.

Шу билан бирга, унинг айтишича, ажратилаётган маблағлар вазирлик фаолиятига етарли эмас. Хусусан, 2016 йилда давлат бюджетидан вазирлик эҳтиёжининг 40-41 фоизи ажратилган. Бу рақам 2015 йилда 39 фоиз, 2014 йилда 37 фоизни ташкил этган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар