25 апрелда россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский 70 ёшини нишонлади. Жириновский Россиянинг энг ёши улуғ партияси "Россия либерал-демократик партияси" раҳбари, ажойиб нотиқ, "турли жирканч ишлар устаси", бир қиёфада ҳам қирол, ҳам масхарабоз, бугун битта нарса айтса, эртасига тескарисини айтадиган сиёсатчи. Уни ҳам яхши кўришади, ҳам нафратланишади, бироқ унга бефарқ қараб бўлмайди.

Жириновский Европа кенгаши парламент ассамблеяси (ПАСЕ) аъзоси ҳисобланади. Беш маротаба (1991, 1996, 2000, 2008, 2012 йиллар) Россия президенти лавозимига сайловларда иштирок этган.

1971 йилдан бери Галина Лебедева билан бирга турмуш кечириб келади, 2 ўғил ва бир қизи бор.

Жириновский ўз юбилейини Манежний майдонида нишонлади. Маълум қилинишича, сиёсатчининг юбилейини нишонлагани 12 мингдан зиёдроқ одам келган. Меҳмонлар "Жириновский шоколадда" музқаймоғи, тешкулчалар, пряниклар ва квас билан меҳмон қилиндилар. Юбилярнинг ўзи тантанада ЗИЛ кабриолетида пайдо бўлди. Унга саҳнагача гилам солиб берилди ҳамда совғаларни қабул қилиш пункти ташкиллаштирилди.

Владимир Жириновский унинг сиёсий фаолиятининг 25 йиллигига бағишланган кўргазмада.

Мактаб чоғлари.

Рафиқаси Галина Лебедева билан кумуш тўйини нишонламоқда.

Владимир Жириновский ёшлигида.

Владимир Вольфовичнинг 65 ёшлигига совға қилинган, "Аватар" фильмидаги қаҳрамон образидаги сурати.

Россия президенти Владимир Путин ва Александр Невский ордени билан тақдирланган Жириновский Кремлнинг Екатерининский залида давлат унвонлари топширилиши маросимида.

Жириновскийнинг 70 йиллигига ҳайкалтарош Зураб Церетели томонидан унга совға қилинган, бронзадан қуйилган 3 метрлик ҳайкали.