Саакашвили Украинада давлат таназзулга учрашининг барча аломатларини кўраётганини айтди

Жаҳон 26 Апрель 2016 741

Украинанинг Одесса вилояти раҳбари Михаил Саакашвили Украинада давлат таназзулга учрашининг барча аломатлари кўринаётганини айтди. Саакашвили Украина президенти Пётр Порошенкога бу ҳақдаги мурожаати видеоёзувини Facebook’даги саҳифасида жойлаштирди.

Саакашвили шундай тарзда Одесса сиёсий ҳаётида юз бераётган охирги воқеаларга, жумладан шаҳар раҳбарияти тарафдорлари ва унга қарши чиқаётганлар орасида шаҳар мэрияси олдидаги тўқнашувларига изоҳ берди. Саакашвили мамлакат раҳбаридан Одессага Миллий гвардия ва полиция бўлинмаларини киритишни сўради.

26 апрелда Одессанинг амалдаги раҳбариятига қарши норозилик намойиши иштирокчилари 26 апрелга ўтар кечаси уларга ҳужум амалга оширилгандан кейин мэрия биносини қуршаб олишган. Фаоллар мэриянинг барча эшикларини автомобиль покришкалари, чиқинди идишлари ва темир тўсиқлар билан тўсиб ташлашган. Улар, шунингдек, мэрия биносига кириш мумкин бўлган ертўлага эга хиёбонга олиб борувчи дарвозаларга занжир ва қулф осиб қўйишган.

Намойишчилар Одесса мэри Геннадий Трухановнинг истеъфога кетишини талаб қилишган.

11 апрелда Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили Трухановга қарши жиноий иш қўзғатишни талаб қилган. У, шунингдек, мэрни айирмачи деб атаган ва бунинг исботи сифатида мэр гўёки ошфор корхоналар ва Россия фуқаролигига эгалигини айтган.

4 апрелда Одесса вилояти губернатори ўринбосари Александр Боровик Одесса мэри Труханов ва Одесса шаҳар кенгашининг ярим депутатлари Россия фуқаролари эканлигини айтган. "Хавфсизлик хизмати томонидан тезкор йўл билан кенгашдаги 29 депутат, жумладан мэр Россия фуқароси эканлиги аниқланган", деб айтганди Боровик.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар