«Астон Вилла» жамоаси мухлиси ҳисобланадиган америкалик актёр Том Ҳенкснинг маълум қилишича, у 2015-16 йилги Англия чемпионати аввалида «Лестер» жамоаси ғолиб чиқиши учун 100 фунт стерлинг (130 евро) тиккан. Бу ҳақда The Guardian хабар берган.

«Биласизми мен мавсум бошланишидан олдин нима қилгандим? "Лестер" ғолиб чиқишини тахмин қилиб, 100 фунт тикканман. Ишонмайсизми? Ўзингиз биласиз, лекин менимча жуда тўғри танлаганман (Кулади).

Менимча, киши 25 фунт тикиш орқали ҳам миллионерга айланиши мумкин», — дейди актёр.

Мавсум аввалида Британиядаги букмекерлик идораларида «Лестер»нинг мамлакат чемпионатидаги ғалабаси учун коэффициент 5000га 1 кўринишида эди, Рождество байрамидан кейин бу кўрсаткич 1000га 1 кўринишига тушганди.

Шу тариқа, Ҳенкс «Лестер» мавсум якунида Англия чемпионига айланса, 500 минг фунт (640 минг евро) ютиб олади.

Айни вақтда, Клаудио Раньери шогирдлари «Тоттенҳэм»ни 7 очкога ортда қолдириб ғолиблик сари яқинлашмоқда. Жамоа қолган 3 турда «Манчестер Юнайтед», «Эвертон» ва «Челси»га қарши ўйнайди ва 9 очколик имкониятдан 3 очко олиш жамоага чемпион бўлиш учун кифоя қилади.

Том Ҳэнкс — «Филадельфия» ва «Форрест Гамп» каби фильмлардаги драматик роллари учун «Оскар» мукофотлари олган.

Британия букмекерлари «Лестер» АПЛда чемпион бўлса, 10 млн фунтга яқин маблағ тўлайди

«Лестер» 1 май куниёқ Англия чемпиони бўлиши мумкин