Вестминстер университетида 26 апрелдан 30 апрелгача анъанавий маданият ҳафталиги ўтказилмоқда

Lifestyle 26 Апрель 2016 2061

Халқаро Вестминстер университетида баҳор янгиланиш даври бўлиб, бу пайтда келажакка режалар тузилади, ўқиш жараёнига ўзгартиришлар киритилиб, янада такомиллаштирилади ва бу фаслнинг яна бир жиҳати шундаки, бу пайтда, 2009 йилдан бери ўтказиб келинадиган ва университет ҳаётининг ажралмас қисмига айланган анъанавий маданият ҳафталиги ўтказилади.

ТХВУ даги “Маданият ҳафталиги” бу жуда ҳам муҳим ва эсда қоларли ижтимоий тадбирлардан бири бўлиб, у ёш авлодни ҳар томонлама етук бўлиб ўсиб улғайишига, миллий анъаналар руҳида тарбиялаш ва ёшлардаги бағрикенглик ҳиссини ривожлантиришга йўналтирилган. Бу тадбирнинг яна бир вазифаси университет фаолияти ва келгуси лойиҳалари ҳақида хабар беришдир. Ҳар йили мингдан ортиқ томошабин бу тадбирга ташриф буюришади, булар орасида машҳур санъаткорлар, давлат арбоблари, олимлар, журналистлар ва албатта талабалар қатнашадилар.

Апрель ойининг охирги ҳафтасида ўтказиладиган бу айём университет ҳаётида энг катта миқёсдаги тадбирлардан бири бўлиб, бир нечта бўлимларга ажратилган. Тадбирни Халқаро Вестминстер университетинининг иқтидорли ёшлари ижросидаги Talent Show  бошлаб берди ва бу шоунинг ҳайъати Асал Шодиева, Арсен Длянчев ва Dj.Пилигримдан ташкил топган. Эртаси куни 26 апрелда, тантанавий равишда университет ривожланишига ўзининг меҳнатлари, аъло даражали ўқиши билан ҳисса қўшган ва жамоат ишларида фаол иштирок этган талабаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Ҳафтамизнинг учинчи кунида ТХВУнинг иккита КВН клуби ва Тошкент Олий Лигасининг энг кучли олти жамоалари иштирокида, талабалар ҳаётининг ёрқин ва қувноқ жабҳалари акс эттирилади.

Мода ва дизайн шинавандалари учун 28 апрель куни подиум шоуси режалаштирилган. Бу тадбирда университет ёш дизайнерлари билан бир қаторда Mursak, Komo-design, Shabnam, Begzot, Khan-atlas, Nodinur ва Boudoir каби модалар уйи ўз галереяларини намойиш этадилар. Модель сифатида Вестминстер университетининг фаол ва аълочи талабалари иштирок этишади.

Маданият ҳафталигининг охирги кунида Art is Grea конкурс-экспозицияси бошланади ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ҳамда Ўзбекистон Халқ Рассоми, Фанлар Академияси аъзоси Акмал Нур, ТАҚИ ректори Р.Р.Ҳакимов мазкур тадбирга ҳакамлик қилишади. Бундан ташқари, шу куни Буюк Британия элчихонаси томонидан Иншолар танлови ва "Энг яхши ландшафт дизайнери" мусобақалари ўтказилади. Кунни хафталикнг энг мазали лойиҳаси булмиш "Дунё таомлари" ярмаркаси якунлаб беради.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар